Жамият | 19:00 / 27.11.2025
2127
3 дақиқада ўқилади
Реклама

HUMO тўлов тизими FINNEXT ASIA 2025 форумининг миллий ҳомийси бўлди

27.11.2025 й. Тошкент, Ўзбекистон — FINNEXT Asia 2025 – ўз соҳасидаги йирик тадбирлардан бири бўлиб, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг банклари, финтех-компаниялари ва тартибга солувчи идоралари ўртасидаги очиқ мулоқот учун самарали майдон сифатида ўзини намоён этди.

FINNEXT Asia 2025 молиявий инновациялар халқаро форуми ўтказилди. Форум кенг кўламли инновацион воқеага айланди: унда 100 дан зиёд компаниядан 500 дан ортиқ мутахассис, жумладан Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидан йирик банклар, финтех-компаниялар ва тартибга солувчи идоралар вакиллари қатнашдилар. Тадбирда 50 дан ортиқ спикер чиқиш қилди, улар тажрибалари билан ўртоқлашиб, тармоқнинг долзарб мавзулари: глобал трендлар ва рақамли трансформация чақириқлари, Ўзбекистон молиявий бозорининг хусусиятлари ва хавфсиз тўлов экотизимини яратиш, финтехга инвестициялар, инновацион тўлов воситаларини жорий этиш, сунъий интеллект ва LLMʼдан амалий фойдаланиш, криптовалюталар ва стейблкоинларни қўллаш, ESG-кун тартиби кабиларни муҳокама қилдилар.

HUMO тўлов тизими форумнинг миллий ҳомийси бўлди, бу ташкилотчиларнинг молиявий соҳадаги ҳамкорларга ишончини таъкидлаб кўрсатади. Миллий ҳомий сифатида HUMO, бутун соҳа учун долзарб бўлган мавзулар: замонавий тўлов ечимлари, хавфсизлик масалалари, молиявий технологиялар кабиларни кўтариб чиқиб, тармоқ ривожига алоҳида ҳисса қўшади. Компания мутахассислари бозордаги ҳамкасблари билан муҳокамаларда қатнашади, тажриба ва ғоялар алмашади ва шу орқали форумни очиқ мулоқот ҳамда мамлакат молиявий экотизимини ривожлантиришга оид ечимларни биргаликда излаш майдонига айлантиради.

Тадбирда HUMO вакиллари маърузалар билан қатнашди. Жумладан, Бошқарув раисининг IT ва технологик инфратузилма бўйича ўринбосари Динар Самигуллин “Финтех ва тўловлардаги 20 та асосий тренд” мавзусини очиб берди. Компания HRD Марина Гумина “Келажакни яратиб: етакчилик – ўзгаришлар драйвери сифатида” маърузасида етакчининг бизнес-трансформацияга таъсири ҳақида сўзлади ва раҳбарларни асосий хатолардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Лойиҳалар офисининг раҳбари Павел Бибик “Блокчейн, токенлар ва крипто-активлар: молиявий транзакцияларнинг янги воқеълиги” панел муҳокамасида қатнашди. HUMO стендида бизнес-бўлинма ходимлари компаниянинг сўнгги лойиҳалари ҳамда келгуси режалар тўғрисида сўзлаб бердилар.

Форумда қатнашиш HUMO вакилларига Ўзбекистон финтех-экотизимидаги асосий тенденциялар ва истиқболларни муҳокама қилиш, бутун тармоқ учун қизиқарли мавзуларни кўтариш ва келгусидаги ҳамкорлик учун стратегик муҳим шериклик алоқаларини ўрнатиш имконини берди.

FINNEXT Asia тўғрисида

FINNEXT Asia 2025 молиявий инновациялар халқаро форуми – бу Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг банклари, финтех-компаниялари ва тартибга солувчи идоралари ўртасидаги очиқ мулоқот учун самарали майдондир. Форумнинг стратегик вазифалари сирасида: Ўзбекистон молия тармоғининг ривожланишини рағбатлантириш ва янги, истиқболли финтех-лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш. Тадбир ҳақли равишда тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва минтақада замонавий молиявий ечимларни илгари суриш учун асосий нуқта саналади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид