Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз жонига қасд қилишларнинг 78 фоизи ўрта ва паст даромадга эга давлатларда юз беради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар 40 сонияда бир одам ўз жонига қасд қилади. Ҳар йили 100 минг кишидан ўртача 11 киши ўз ҳаётига чек қўяди.
ЖССТнинг Европа бюроси давлатларида бу кўрсаткич икки жинс вакиллари учун 100 минг кишидан 13 кишини ва 100 минг эркакдан 20 кишини ташкил қилади. Европада Литва, Қозоғистон ва Россиядаги эркаклар кўпроқ ўз жонига қасд қилади – 100 минг эркакдан 40 нафари.
Таъкидланишича, ўз жонига қасд қилиш бутун дунё бўйича 15-29 ёшлилар ўртасидаги ўлимнинг иккинчи сабаби ҳисобланади. Бундай ҳолатларнинг 78 фоизи ўрта ва паст даромадга эга давлатларга тўғри келади.
Бутун дунёдаги ўз жонига қасд қилишларнинг тахминан 20 фоизи пестицидлардан заҳарланиш оқибатида содир бўлади. Аксарият бундай ҳолатлар қишлоқ ҳудудларида юз беради.
Ўз жонига қасд қилишда кенг қўлланадиган бошқа усуллар – ўзини осиш ва ўқотар қурол қўллаш ҳисобланади.
Бой давлатларда бундай фожиалар психик ва психологик касалликлар, жумладан ичкиликбозлик ва тушкунлик билан боғланган. Бироқ одамлар инқироз вақтида ёки жиддий изтиробга тушганларида ўз жонларига қасд қиладилар.
ЖССТда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ўз вақтида кўрсатилган, ишончли маълумотларга асосланган ва қиммат бўлмаган чоралар ёрдамида олдини олиш мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
13:05 / 02.12.2025
Қизамиқдан ўлимлар сони камайди, лекин касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда – ЖССТ
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
13:32 / 16.10.2025
Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги кескин ортмоқда – ЖССТ
18:05 / 15.10.2025