Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев автомобиль совға қилган талаба Халқ таълими вазирлигида иш бошлади
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Миллий университети, математика факультетининг 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев Халқ таълими вазирлигида янги ташкил этилаётган Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида иш бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди. Мазкур учрашувда С.Бозорбоев ўз тажрибаси, шунингдек, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини халқаро олимпиадага тайёргарлик жараёни ҳамда Россияда бўлиб ўтган танловларда муносиб иштироки хусусида тўхталиб ўтган эди.
Президент Сардор Бозорбоевни Халқ таълими вазирлигига ишга олиш бўйича таклиф берди.
Халқ таълими вазирлигида Сардор Бозорбоев Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида ўз фаолиятини бошлади. Сардор Бозорбоев ўз тажрибасидан фойдаланиб, ёшларни турли олимпиадаларга тайёрлайди, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев Сардор Бозорбоевга автомобиль совға қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:05 / 07.12.2022
“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов
10:13 / 07.12.2022
Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
14:45 / 10.11.2022