Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турсинхан Худайбергенов ва Қобул Бердиев ФВВ академияси битирувчиларига лейтенант унвонини топширишди
13 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида битирувчи курсантларга диплом ва лейтенант унвонини тантанали топшириш тадбири ўтказилди.
Унда президент маслаҳатчиси Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. генерал-лейтенант Турсинхан Худайбергенов, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, академия профессор-ўқитувчилари, курсантлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Битирув маросимида генерал-лейтенант Турсинхан Худайбергенов ҳамда академия бошлиғи генерал-полковник Қобул Бердиев сўзга чиқиб, ўз нутқларида «Таълим тўғрисида»ги ва «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунлар юртимизда олий маълумотли мутахассис кадрларни етук, масъулият ва бурчини чуқур ҳис қиладиган ҳамда ўз касбини севадиган, фидойи инсонлар қилиб тарбиялаш учун барча имкониятларни яратиб бераётганини таъкидладилар.
2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги президент фармони бу борада соҳа учун алоҳида аҳамият касб этишини айтиш керак.
Тадбир давомида битирувчиларга диплом ва лейтенант унвони генераллар томонидан тантанали равишда топширилди. Ёш офицер учун генерал қўлидан унвон олиш катта ишонч ва фахр ҳисобланади. Бу уларнинг ҳаётида олтин саҳифа бўлиб қолади.
Ўз ўрнида ёш офицерларимизни битирув айёми билан қизғин қутлаб, офицерлик дипломи ва лейтенант унвони муборак бўлсин, деб қоламиз.
ФВВ академияси матбуот хизмати
Мавзуга оид
14:26 / 17.01.2026
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқда хандаққа тушиб кетган Nexia-2'ни олиб чиқди
19:22 / 22.12.2025
«Қамчиқ» довонида юк автомобили ҳандаққа қулади
08:50 / 15.12.2025
Қамчиқ довонида ФВВнинг режалаштирилган комплекс машқлари бўлиб ўтади
11:15 / 01.12.2025