Жамият | 11:15 / 01.12.2025
2851
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда зовурга тушиб кетган Cobalt қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида зовурга тушиб кетган Cobalt автомобили ФВВ қутқарувчилари томонидан махсус техника ёрдамида чиқариб олинди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмади.

Фото: Видеодан кадр

Куни кеча Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Мирзаобод тумани «Йўлдошобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурга Cobalt русумли автомобил тушиб кетгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автомобил ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, сувга ағдарилган.

Хабар берилган манзилга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни зовурдан чиқариб олган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ҳодиса рўй бериши биланоқ машинадан чиқиб, хавфсиз ҳудудга чиқиб олган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид кузатилмаган. Воқеа юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид