ФВВ маълумотига кўра, мазкур ўқув машқи ҳар йили декабр ойининг ўрталарида ўтказиладиган режалаштирилган тадбир ҳисобланади.
Шу муносабат билан вазирлик фуқаролар, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ администраторларидан ушбу машқ тўғрисидаги ахборотларни нотўғри талқин қилмасликни сўрамоқда.
Шартли фавқулодда вазиятлар бўйича саҳналаштириладиган ҳолатларни реал воқеа сифатида кўрсатмаслик лозимлиги таъкидланди.







