Жамият | 10:13
5269
1 дақиқада ўқилади

Туркияда яшириниб юрган шахс ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

Ушбу шахс фирибгарлик йўли билан 3,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритиб, қочиб кетганди.

Фото: ИИВ

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятида айбланган фуқаро Туркия ҳудудида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланаётган, 1980 йилда туғилган шахс ўн нафардан ортиқ фуқарога юк ташувчи транспорт воситасини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3 млрд 607 млн сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритган.

Ушбу фуқаро 2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган бўлиб, унинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланган. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида у қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид