Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркиянинг Ғазо бўйича позицияси ўзгармаслигини айтди
Туркия ҳукумати Фаластин муаммосини икки давлатчилик асосида ҳал қилиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ғазо секторидаги инқирозни бартараф этиш масаласида Туркиянинг позицияси ўзгармаслигини айтди.
"Биз зарур қадамларни амалга оширмоқдамиз, қатъий қадам ташлашда давом этамиз, бу масалада тутган позициямиздан асло чекинмаймиз. Агар чекинсак, Аллоҳ олдида ҳам, Ғазо олдида ҳам жавоб бера олмаймиз", - деди Эрдўған маҳаллий олий ўқув юртлари талабалари билан учрашуви чоғида.
Туркия ҳукумати Фаластин муаммосини икки давлатчилик асосида ҳал қилиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.
Эрдўған Ашхободда ўтказилган Халқаро тинчлик форумида қилган чиқишида Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш ва минтақага гуманитар ёрдам етказиш Туркиянинг устувор вазифалари эканлигини айтди.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026