Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Арманистон билан муносабатларни яхшилаш бўйича рамзий қадамларни эълон қилди
У бу масалани Арманистон ва Озарбойжон тинчлик шартномасини келишиб олгани билан боғлади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнини босқичма-босқич илгари сураётганини айтди. У бу масалани Арманистон ва Озарбойжон тинчлик шартномасини келишиб олгани билан боғлади.
«Йиллар давомида тинчликни орзу қилган Жанубий Кавказ бугун тарихий даврни бошдан кечирмоқда. Озарбойжон ва Арманистон тинчлик шартномасини имзолашга ҳар қачонгидан ҳам яқин. Ушбу жараён билан параллел равишда ва Озарбойжон билан мулоқотда биз Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнини ҳам илгари сурамиз. Худо хоҳласа, келаси йил бошида биз бир қатор рамзий қадамларни қўямиз», деди Эрдўған бу қадамларга аниқлик киритмасдан.
Туркия 1991 йилда биринчилардан бўлиб Арманистон Республикаси мустақиллигини тан олди, аммо мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилмади. Арманистон-Озарбойжон можаросида Анқара ҳар доим ўз иттифоқчиси - Бокуни қўллаб-қувватлаган. Бундан ташқари, Арманистон Туркияни 1915 йилда Усмонли империясида арман геноцидида айблаб келади, Туркия буни ҳар доим рад этган.
Июн ойида Истанбулда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида музокаралар бўлиб ўтди - бу давлат раҳбарлари ўртасидаги бундай даражадаги биринчи учрашувдир. Декабр ойида Bloomberg агентлиги Туркия яқин олти ой ичида 1993 йилдан бери ёпиқ бўлган Арманистон билан қуруқликдаги чегарасини очиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
09:00 / 08.06.2026
Арманистондаги сайловларда Пашинян партияси етакчилик қилмоқда
21:43 / 07.06.2026