Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт олийгоҳлари талабаларига шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади
Тиббиёт соҳасида бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура таълим тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Фото: The Kiev Times
Қайд этилишича, тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5–6-курсларида ўқиётган талабаларга, йўлланма асосида, бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади.
Бу орқали, ҳар йили 7 мингга яқин талаба муносиб иш ҳақи олиб, таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш имконига эга бўлади. Амалиёт даврида йўналишини ўзгартиришга қарор қилган талабаларга, ўқишни бошқа турдош мутахассисликлар бўйича давом эттиришга рухсат берилади.
“Яна бир муҳим масала – хориждан нуфузли мутахассислар жалб қилиниб, тиббиёт соҳасида малака ошириш тизими мутлақо янги ёндашувлар асосида тўлиқ ўзгаради.
Бунда, 11 та тиббиёт олийгоҳида малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари, 23 та ихтисослашган марказларда махсус ўқув курслари ташкил этилади.
Шунингдек, йирик ва нуфузли хусусий шифохоналарда тиббиёт олийгоҳларининг клиник базалари ташкил этилиб, уларга ҳам шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлашга рухсат берилади”, деди давлат раҳбари.
Шифокорларнинг малака тоифасини олиш муддатлари қайта кўриб чиқилади. Бунда, тоифасиз ходимларга талаб этиладиган иш стажлари 5 йилдан 3 йилга, биринчи тоифага – 7 йилдан 5 йилга, олий тоифага – 10 йилдан 7 йилга қисқаради.
Мавзуга оид
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
17:35 / 13.12.2025