Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда, тутун Нью-Йорк ва Вашингтонгача етиб келган
Канададаги ўрмон ёнғинларининг сони ва кўлами барча рекордларни янгилаши мумкин. Бош вазир Жастин Трюдо айтишича, ҳозир Канадада 414 та ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда, улардан 239 таси назоратдан ташқарида. 20 мингдан ортиқ одам уйларидан эвакуация қилинган.
Фото: Reuters
Фақат Квебекда маҳаллий ўт ўчирувчилар бир вақтнинг ўзида 40 дан ортиқ бўлмаган ёнғинларни ўчириш имкониятига эга бўлишига қарамай, 150 дан ортиқ фаол ёнғинлар мавжуд.
Ушбу ёнғинлар туфайли Америка шаҳарларида - Нью-Йорк, Вашингтон ва бошқаларда ҳам тутун кузатилмоқда. АҚШ шимолий қўшнисига фавқулодда ёрдам юбормоқда.
Квебекдан ташқари Британия Колумбияси, Алберта, Онтарио, Янги Шотландия ва Шимоли-Ғарбий ҳудудларда 3,3 миллион гектар ўрмонлар ёнмоқда.
Канадада ўрмон ёнғинлари йилнинг шу даврига хосдир. Бироқ бу йил кузатилаётган ёнғинлар кўлами жуда катта бўлиб, қисман қуруқ об-ҳаво ва ҳароратнинг исиши билан боғлиқ. Агар ёнғинлар шу тезликда тарқалишда давом этса, расмийлар 2023 йил Канадада ёниб кетган ҳудуд ҳажми бўйича энг ёмон йил бўлишини тахмин қилмоқда.
Яқин атрофдаги ёнғинлар туфайли минглаб канадаликлар эвакуация қилинди, Шимолий Америка бўйлаб ўн миллионлаб одамлар потенциал тутун хавфи ҳақида огоҳлантирилди.
Канада ва АҚШнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Торонто, Оттава, Нью-Йорк ва Вашингтонда осмон тўқ сариқ рангга кирди. Оттава ҳукумати ёнғинлар натижасида ҳавонинг ифлосланишини одамлар, айниқса, нафас йўллари касалликлари билан оғриганлар саломатлиги учун ўта хавфли деб атади.
Нью-Йорк ва Вашингтонда давлат мактаблари фаолияти тўхтатилди, Нью-Йорк мэри Эрик Адамс эса вазият ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.
Эрик Адамснинг айтишича, нью-йоркликлар ҳеч қачон бундай нарсаларни бошдан кечирмаган. У вазиятни мисли кўрилмаган деб атади.
Оқ уй Канадага ўрмон ёнғинлари билан курашиш учун ёрдам юбораётганини айтди. АҚШнинг махсус авиация билан жиҳозланган 600 дан ортиқ ўт ўчирувчилари канадалик ҳамкасбларига жойида ёрдам беришмоқда, деди матбуот котиби Карин Жан-Пьер.
Мавзуга оид
10:13 / 27.01.2026
Чорсу бозоридаги дўконда ёнғин содир бўлди
14:24 / 26.01.2026
Сергелида уч қаватли уй томида ёнғин содир бўлди
23:57 / 24.01.2026
Трамп Канадага 100 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилди
21:25 / 22.01.2026