Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорсу бозоридаги дўконда ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Чорсу бозорида дўкон ёнаётгани ҳақида хабар тушган. ФВББга кўра, ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган, тан-жароҳати олганлар йўқ.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 26 январ куни ижтимоий тармоқларда «Чорсу бозорида ёнғин бўлаётганлиги айтилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 26 январ куни соат 16:04 да Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган Чорсу бозорида дўкон ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:08 да етиб борган.
Хабарга кўра, ёнғин соат 16:20 да қуршаб олинган ва соат 16:25 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида дўкон ертўласининг тахминан 15 кв метр қисми ёниб зарарланган.