Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида уч қаватли уй томида ёнғин содир бўлди
2026 йил 25 январ куни соат 20:17 да Тошкент шаҳри Сергели тумани, Белариқ 1-тор кўчасида жойлашган 3 қаватли турар жой уйининг том қисмида ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга мувофиқ, қутқарув-ёнғин ўчириш экипажлари соат 20:27 да воқеа жойига етиб борган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:39 да қуршаб олинган ва соат 20:51 да тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида фуқаролар орасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда моддий зарар миқдори бўйича тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026