Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:35 / 04.09.2018
11802
1 дақиқада ўқилади
Маркус Рэшфорд 3 ўйинга дискалификация қилинди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия футбол уюшмаси (FA) томонидан қаттиқ жазоланди.
Футболчи АПЛ 4-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (2:0) қарши ўйинда рақибига зарба бергани учун майдондан четлатилганди.
FA интизом қўмитаси вазиятни ўрганиб чиқиб, Рэшфордни 3та ўйинга дисквалификация қилди. Энди у АПЛ доирасидаги «Уотфорд» ва «Вулверҳэмптон», шунингдек, Лига Кубоги доирасидаги «Дерби Каунти»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Ўтказиб юбориш 6s