Ўзбекистон | 08:52 / 04.01.2024
5601
1 дақиқада ўқилади

Тез тиббий ёрдам хизмати электромобиллар билан таъминланади 

Тез тиббий ёрдам автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бунда, 2024 йилдан бошлаб 2030 йилга қадар электромобилларни сотиб олиш муддатлари белгиланади. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари мўлжалланмоқда.

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бугунги кун ҳолатига таъмирталаб бўлган 980 та тиббиёт муассасаларида босқичма-босқич қуриш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, филтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.

Тез тиббий ёрдам автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бунда, 2024 йилдан бошлаб 2030 йилга қадар электромобилларни сотиб олиш муддатлари белгиланади. 

Мавзуга оид