Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
Сўнгги саккиз йилда хусусий тиббиётни қўллаб-қувватлаш ва рақамлаштириш чора-тадбирлари натижасида хусусий клиникалар сони 3,5 мингдан 9 мингдан ошди. Барча турдаги тиббий хизматларда хусусий сектор улуши 10 фоиздан 30 фоизгача кўтарилди.
Соғлиқни сақлаш тармоғида нодавлат тиббиёт муассасалари улуши барқарор ўсмоқда. Ислоҳотлар, лицензиялаш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда аккредитациянинг миллий стандартларини жорий этиш орқали хусусий сектор учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилди.
Маълумотларга кўра, 2017 йилда хусусий шифохоналар сони қарийб 3,5 мингта бўлган бўлса, бугунги кунда 9 мингдан ошиб кетган. Шу билан бирга, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларда хусусий улуш 10 фоиздан 30 фоизга етгани қайд этилмоқда.
Йўналишлар кесимида
- лаборатория хизматлари — 40 фоиз хусусий сектор ҳиссаси;
- офталмология ва оператив офталмология — 60 фоиз;
- ЛОР ва эндоскопик ЛОР — 70 фоиз;
- стоматологик ташхис ва муолажалар — 91 фоиз (асосан хусусий клиникалар).
2025 йилда лицензиялаш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилди. Лицензиялаш ва аккредитациялаш бўйича консалтинг хизматлари йўлга қўйилди. Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялашнинг Миллий стандартлари тасдиқланди. Хусусий сектор тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилди
Чегара ҳудудларда клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерларини ташкил этиш режалаштирилган.
Хусусий тиббиёт инфратузилмасининг кенгайиши хизматлар қамрови ва сифати ошишига, рақобат ва самарадорликнинг кучайишига хизмат қилмоқда. Янгиланган тартиблар бозор иштирокчилари учун шаффоф ва барқарор муҳит яратади.
Мавзуга оид
15:59 / 10.11.2025
Хусусий тиббиётга янги имтиёзлар: 3 йиллик бождан озод этувчи тартиб ва 200 млн доллар ресурс
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025