Прокурор Саидазиз Саидалиевга 20 йил беришни сўради
Прокурор, шунингдек, М. Мирхўжаевни 15 йил, Ғ. Ўринбоевни 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиш, жазони умумий тартибли колонияда ўташни белгилашни сўраган.
“Саидазиз Медгородок” ишида суд тергови якунланди. 26 июл кунги суд мажлисида прокурор музокара нутқига чиқиб, суддан Саидазиз Саидалиевга 20 йил, Мирсолиҳ Мирхўжаевга 15 йил, бошқа судланувчиларга 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўраган. Бу ҳақда судда иштирок этган Kun.uz мухбири хабар берди.
Жумладан, давлат айбловчиси судланувчилар Ш.Самиевга 15 йил; Ғ. Ўринбоев, Ф.Алимов ва Ж.Бадаловга 13 йил; Ш. Қувватов, А.Акрамов, У. Раҳимов ва И. Сотиболдиевга 12; Самадовга 11 йил; Д. Султоновга 8 йил ва бошқа судланувчиларга турли муддатларга қамоқ жазоси, жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилашни сўради.
Маълум бўлишича, судланувчи Саидазиз Саидалиевга дастлабки тергов органи томонидан жиноят иши юзасидан 14 та эпизод бўйича айблов эълон қилинган. Прокурор музокара нутқида С. Саидалиев 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташни белгилашни сўраган. Жиноий йўл билан орттирилган пул ва бошқа бойликларни жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга, қолган қисмини давлат фойдасига ўтказишни сўраган.
Кейинги суд мажлисида адвокат ва судланувчилар тингланади. Суд 30 июлга қадар танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид
08:48
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024