Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳр». Телевидениеда ўзбекистонликларни Суриядан қайтариш операцияси ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди
Ўзбекистон телевидениесида махсус кучлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан 2019 йил май ойида ўтказилган «Меҳр» операцияси ҳақидаги махсус кўрсатув намойиш этилди.
Мазкур ҳужжатли фильмда жараён ортида кимлар тургани, Президент ушбу операцияни ишлаб чиқишга қачон буйруқ бергани ҳақида ҳикоя қилинган, телевидениеда илк бор «Ал-Ҳол» масканида олинган тезкор тасвирлар кўрсатилган, операцияни ўтказган махсус гуруҳ раҳбарининг интервьюси ҳавола қилинган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Рамазон ойида — 2019 йил 30 май куни 156 нафар ўзбекистонлик махсус рейс билан Суриядан Тошкентга олиб келинган эди; уларнинг 107 нафари болалар, 48 нафари аёллар эди.
Кейинчалик 142 киши, жумладан, 47 нафар онага энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари ва 95 нафар болага 5 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилгани, уч нафар етим бола Меҳрибонлик уйига, яна уч нафари эса «Кичкинтой» болалар уйига жойлаштирилгани маълум бўлди.
Суриядан қайтганлар 12 июнь куни яшаш жойларига юборилган, улар тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилиб, бошпана ва иш билан таъминланиши айтилган эди.
Мавзуга оид
15:09 / 04.09.2024
«Меҳр» операциясида Ўзбекистонга қайтарилганларнинг 9,8 фоизи анъанавий ислом динига эътиқод қилади» – Ботир Турсунов
22:48 / 01.05.2021
«Меҳр-5» операциясида 93 нафар ўзбекистонлик Суриядаги лагердан олиб келинди
19:14 / 10.12.2020
«Меҳр» операциялари доирасида эркаклар ҳам қайтарилиши мумкинми? Диний қўмита вакили изоҳ берди
01:49 / 26.07.2020