«Меҳр» операциясида Ўзбекистонга қайтарилганларнинг 9,8 фоизи анъанавий ислом динига эътиқод қилади» – Ботир Турсунов
2019 йилдан буён «Меҳр» гуманитар акциялари доирасида 531 нафар ўзбекистонликлар ватанга қайтарилиб, улар ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Фото: Kun.uz
Тошкентда давом этаётган ШҲТ ва МДҲ тузилмалари иштирокидаги халқаро конференциясида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, генерал майор Ботир Турсунов нутқ сўзлади. ДХХ мулозимига кўра, мустақил тараққиёт йилларида дунёнинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам терроризм ва экстремизмнинг турли шаклларига дуч келган.
«Хавфсизликнинг бу таҳдидларига қарши курашиш бизга бу соҳада миллий андозани шакллантириш имконини берди. Айни пайтда, терроризм ва экстремизмга қарши ёндашувимиз такомиллашмоқда, биз янги чақириқ ва таҳдидларга мослашяпмиз», — дея Ботир Турсуновнинг сўзларини келтирмоқда ЎзА.
Маълум бўлишича, 2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасининг қабул қилиниши бу борада бурилиш бўлган.
«Ушбу ҳужжатларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмалари, ҳокимият ва бошқарув органларининг фуқаролик жамияти институтлари, хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Экстремистик ғояларнинг собиқ ва салоҳиятли тарафдорлари билан ижтимоий ва психологик ишлаш, уларни ўқитиш, иш билан таъминлаш, умуман, ўз қобилиятларини рўёбга чиқариши учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ўзгариш ва ёндашув юксак натижаларни бериб, халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлмоқда», дейди Ботир Турсунов.
Шунингдек, ДХХ расмийси Меҳр операциялари доирасида уруш нуқталаридан олиб келинган фуқароларнинг айримлари «замонавий турмуш тарзида», айримлари эса «анъанавий Ислом динига эътиқод қилиши»ни маълум қилган.
«Хусусан, 2019 йилдан буён 5 та «Меҳр» гуманитар акциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан 531 нафар репатриант Ўзбекистонга қайтарилди. Уларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Натижада, бугунги кунда репатриантларнинг 90,2 фоизи замонавий турмуш тарзини олиб бормоқда, 9,8 фоизи анъанавий ислом динига эътиқод қилади», – дейди ДХХ раиси ўринбосари Ботир Турсунов.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37
-
«10 йилгача депорт ва 26 минг доллар жарима» – Саудия ҳукумати ноқонуний Ҳаж учун жазо чораларини эълон қилди
Ўзбекистон | 11:20
-
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?
Ўзбекистон | 11:10
-
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар огоҳлантирилди
Ўзбекистон | 10:31
Мавзуга оид

17:03 / 28.04.2025
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

13:04 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

10:38 / 11.04.2025