Ўзбекистон | 08:55 / 13.04.2019
8332
2 дақиқада ўқилади

Виктор Садовничий «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон ва Россия ўртасида илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, мукофотни Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов топширган.

Мамлакатнинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро дўстлик, ишонч ва стратегик шериклик руҳида ривожланиб бораётгани таъкидланди. 

Айниқса, олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари стратегик аҳамияти билан янги босқичга кўтарилиб, икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳалар кўлами кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Тошкент шаҳрида Москва давлат университети филиали очилишида В.Садовничийнинг ҳиссаси катта бўлди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2006 йилдан буён фаолият кўрсатиб, ҳозирда филиалда 427 нафар талаба психология, амалий математика ва информатика йўналишларида таҳсил олмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид