Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Наргиза Холбоевани "Дўстлик" ордени билан мукофотлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Н.Холбоевани "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоева "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Унга мукофот мамлакат таълим тизимидаги самарали меҳнати, спортни кенг оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, навқирон авлодни мустаҳкам иродали, жисмонан ва маънан баркамол этиб вояга етказиш борасидаги катта хизматлари, фарзандларни она ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида илм-маърифатга интилиш, меҳнатсеварлик фазилатларини камол топтиришга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилди.
Мавзуга оид
09:24 / 20.06.2026
Зеленский Полшанинг энг олий орденидан маҳрум этилди
11:38 / 30.08.2025
Марҳум Рустам Қосимов орден билан тақдирланди
13:08 / 05.08.2025
Ўзбекистон президенти Туркманистон ордени билан мукофотланди
17:10 / 13.03.2025