Ўзбекистон | 07:54 / 06.10.2021
16228
1 дақиқада ўқилади

Энг кўп ўғил бола қайси туманда туғилгани маълум бўлди

Ўзбекистоннинг қайси туманида ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Getty Images

Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жами туғилганларнинг 56,2 фоизини ўғил болалар ташкил этган. 

Қайд этилишича, бу республика туман ва шаҳарлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Аввалроқ, Статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга етганини маълум қилганди.

Қўмита маълумотларига кўра, 7 сентябр ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионни ташкил қилмоқда. Эркаклар 17 570 079, аёллар эса 17 430 079 нафарга тенг.

2021 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон аҳолиси жорий йилда 35 миллионга етиши маълум қилинганди. Йил бошидан буён доимий аҳоли сони кунига ўртача 1,5 минг кишига кўпаймоқда (2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган).

Мавзуга оид