Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 млн доллар ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда ҳар йили 600 минг нафар ёш меҳнат бозорига кириб келаётганини, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллионга етишини айтди. Ёшларга муносиб иш топиши учун шароит яратиш энг муҳим вазифа экани таъкидланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада иштирокчиларнинг учдан бири тадбиркор бўлиш истагини билдирган. Шу муносабат билан ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 миллион доллар йўналтирилгани маълум қилинди.
Маълумотга кўра, «Ёшлар бизнеси» ва «Келажакка қадам» дастурлари ҳисобидан 15 минг нафар ёш ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ва натижада 50 минг нафар инсон иш билан таъминланган.
Президент ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилиши белгиланди. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун ажратиладиган кредит лимити 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача кенгайтирилиши мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилиши айтилди.
Бундан ташқари, сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очиш истагидаги ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий этилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
15:06 / 23.03.2026
Тадбиркорлар рейтингида божхона ва ташқи савдо омиллари инобатга олинади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
14:46 / 05.03.2026
Барча ҳудудларда Invest компаниялари ташкил этилади
13:25 / 24.02.2026