Жамият | 15:22 / 13.12.2025
6024
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “автомойка”да қолдирилган Malibu олиб қочилди

Эгаси ювиш учун қолдирган Malibu’ни автомобил ювиш шохобчаси ходими олиб қочиб кетган. У ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинди.

Тошкентда эгаси автомобил ювиш шохобчасида қолдириб кетган машина олиб қочилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро Malibu машинасини ювдириш учун Шайхонтоҳур тумани Олмазор маҳалласидаги автомобил ювиш шохобчасига қолдириб кетган. Эртаси куни эрталаб бориб машинаси йўқлигини кўрган.

Автомойка”га машинамни қолдирдим. Доим ўша “мойка”да ювдирардим. Эртаси куни эрталаб борсам машинам йўқ. “Автомойка” ходимларидан сўрадим, топиб беришолмади. Кейин “102”га хабар бердим”, деган машина эгаси.

Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят шохобча ишчиси бўлган Илҳом исмли шахс томонидан содир қилингани аниқланган. Олиб қочилган машинани топиш ва эгасига қайтариш бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Натижада Malibu Чилонзор тумани ҳудудида йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

“Бировнинг мулкига тегиш, бировнинг машинасига ўтириб, уни ҳайдаш жиноят эканини билмасдим. Энди тушуниб етдим. Қилган ишимдан пушаймонман”, деган гумонланувчи.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 267-моддасига кўра, транспорт воситасини олиб қочганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади. 

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид