Ўзбекистон | 10:09 / 31.07.2021
20922
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк марта кунлик коронавирус ҳолатлари 900дан ошди, пневмония ҳолатлари ҳам ўсишда давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус бўйича яна антирекорд қайд этилган, сўнгги бир кунда 924 кишида коронавирус, 559 кишида пневмония қайд этилгани, 8 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 99 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 94 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 89 нафари Фарғона вилоятида,
  • 47 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бу коронавирус ҳолатлари бўйича пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткич (+924) ҳисобланади, пневмония ҳолатлари қўшилган ҳолатда ҳам мутлақ антирекорд (жами +1483). Бундан аввалги антирекорд бир кун олдин қайд этилган, 897 кишида коронавирус, 546 кишида пневмония аниқланганди (+1443).

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 50 нафар,
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Жиззах вилоятида 95 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 25 нафар,
  • Навоий вилоятида 39 нафар,
  • Наманган вилоятида 32 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 100 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 37 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 104 нафар,
  • Фарғона вилоятида 75 нафар,
  • Хоразм вилоятида 42 нафар,
  • Тошкент вилоятида 74 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874  нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид