15:11 / 10.06.2022
12037

2023 йилдан дўконлар ва бошқа объектларга иссиқ сув ва ташқи ёритиш бўйича янги талаб қўйилади

Шавкат Мирзиёев раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Getty Images

Президент матбуот котибининг хабар беришича, йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди. 

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда, 1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

2023 йилдан:

савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

автомобилларга газ ва ёнилғи қуйиш станциялари;

аэропорт, темирйўл ва автобус вокзаллари;

хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.

Top