Ўзбекистон | 12:20 / 16.07.2018
64971
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда 65 метр баландликда давлат байроғи ўрнатилди

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Эски номи қайтарилиб, «Истиқлол» ўрнига «Халқлар дўстлиги» саройи номини олган санъат саройи олдига Шомаҳмудовлар ёдгорлиги қайтарилиши ортидан Ўзбекистоннинг улкан байроғи ўрнатилди.

Ушбу байроқ 65 метрли флагшток учига ўрнатилган. «Kun.uz» мухбири қурувчилар билан суҳбатда аниқлашича, байроқнинг ҳажми 12:25 метр

Маълум қилинишича, байроқ атрофига ўриндиқлар ўрнатилиб, ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратилади.

Айни вақтда ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 22 июль куни очилиш маросими ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Менинг фикрим» порталида Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг улкан байроғини ўрнатиш ҳақидаги таклиф жойлаштирилганди.

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Мавзуга оид