Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ер гўзали 2025” танловида қатнашган ўзбекистонлик қиз либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди
Фарғоналик 21 ёшли қиз 2025 йил октябр ойида Филиппиннинг Манила шаҳрида ўтказилган “Ер гўзали 2025” кўрик-танловида қатнашган. У танловда давлат байроғи ҳамда герби тасвирланган либосдан фойдаланган. У давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбли деб топилди. Ҳуқуқбузар судда либосида “ярим ой ва 12 юлдуз” йўқлигини айтган.
Фото: Instagram
Тошкентда давлат рамзларига ҳурматсизлик қилган қиз маъмурий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд қарорида келтирилишича, 2004 йил Фарғона вилоятида туғилган Ш. 2025 йил 28 октябр куни Филиппиннинг Манила шаҳрида ўтказилган “Ер гўзали 2025” кўрик-танловида иштирок этган. У танловда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳамда герби тасвирланган либосда қатнашган. Ушбу либосда тушган суратини эса ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаштирган.
Ш. судда айбига қисман иқрорлик билдирган.
“Манила шаҳрида 25 йилдан буён дунё бўйлаб ўтказиб келинаётган “Ер гўзали 2025” кўрик-танловида иштирок этдим. Ушбу танловда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳамда гербидан илҳомланиб, либос тиктирдим. Бироқ либосимда давлат байроғида мужассам бўлган ранглар кетма-кетлиги бўлгани билан унда тасвирланган ярим ой ва 12 юлдуз йўқ”, деган у судда.
Қиз суддан ўзига нисбатан енгиллик сўраган.
ЖИБ Миробод туман судининг 2026 йил 19 январдаги қарори билан Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни (давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) содир қилишда айбли деб топилди. Унга БҲМнинг 2 баравари (824 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Аввалроқ ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик ишчилар маъмурий жазога тортилганди.
Мавзуга оид
10:44 / 18.12.2025
Россияда 31 ўзбекистонлик талабага қўйилган жарима бекор қилинди
10:55 / 13.11.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосферага зарар етказаётган 100 дан ортиқ хўжалик фаолияти тўхтатилди
14:47 / 10.11.2025
Марказий банк 18 та банкни 102 млн сўмдан жаримага тортди
11:32 / 03.11.2025