Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Imzo Garden масканида янграган номуносиб ҳазиллари учун Dizayn жамоаси лицензиядан айрилди
Фото: RizaNova
Dizayn жамоаси билан тузилган лицензия битимларининг талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилганлиги учун гуруҳ лицензияси 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинади. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассиси хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, гуруҳ «миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаган».
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида жойлашган Imzo Garden масканига таклиф этилган Dizayn жамоаси аъзолари дам олиш масканида одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, беўхшов ҳазилларни ижро этган. Akfa group ходимлари учун ташкил этилган кооператив тадбирда янграган номуносиб ҳазилларнинг видео ва аудио лавҳалари ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгач, жамоа фаолиятига жиддий эътибор билан баҳо берилди.
Шундан жамоа аъзолари Дилшод Мусабеков ва Саъдулла Фатҳуллаев видео мурожаат орқали барчадан узр сўради. Улар ҳазилларда ички ишлар ходимлари, аёл ва қизларга нисбатан ҳурматсизлик қилинганини тан олиб, барча фуқаролардан кечирим сўраган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 cон лицензия бекор қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:13 / 17.11.2025
ЯТТларнинг фирма номига эга бўла бўлишига рухсат берилади
17:25 / 27.10.2025
Қурилиш қоидаларини бузгани учун «Dream House Design» МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди
09:03 / 16.10.2025
Айрим хусусий клиникалар лицензиясиз хизматлар кўрсатаётгани аниқланди
20:55 / 29.08.2025