Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим хусусий клиникалар лицензиясиз хизматлар кўрсатаётгани аниқланди
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий буюртма шакллантирилган эди.
Фото: Unsplash
Унга кўра, хусусий тиббиёт ташкилотларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан тегишли ўрганишлар (хусусий тиббиёт ташкилотларининг 85 фоизи (7 284 таси) қамраб олинган) ўтказилди.
Хусусий тиббиёт ташкилотлари сони 2024 йил 1 январ ҳолатига 8 343 тани ташкил этган бўлса, 2025 йил 1 январда 8 486 тани ташкил этган.
Жумладан, 27,4 фоизи (2000 таси) амалда кўрсатилган манзилда фаолият юритмаётгани, 3 фоизида (235 таси) пешлавҳалари мавжуд эмаслиги, 47 фоизида (3 428 таси) ташқи реклама объектлари жойлаштирилгани, 20 фоизида (1 460 таси) ахборотлар давлат тилида берилмагани, 61,5 фоизида (4 483 таси) хизматларнинг нархномалари кўрсатилмагани аниқланди.
Бундан ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил қилинганда, айрим тиббиёт ташкилотларининг лицензиясида мавжуд бўлмаган фаолият билан ҳам шуғулланаётганлик ҳолати аниқланган.
Улар Самарқанд вилоятида, Сурхондарё вилоятида, Тошкент вилоятида ва Фарғона вилоятида аниқланди.
Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан, тўпланган маълумотлар белгиланган тартибда чоралар кўриш учун мутасадди ташкилотларига тақдим этилди.
Мавзуга оид
13:28 / 17.12.2025
Рақобат қўмитаси ўқув марказларини огоҳлантирди (рўйхат)
17:00 / 11.12.2025
Халқаро ISO стандартлари de factum клиникасининг ажралмас қисмига айланди
19:31 / 10.12.2025
Рақобат қўмитаси сохта чегирмаларга қарши огоҳликка чақирди
09:40 / 03.12.2025