Жамият | 09:41 / 30.10.2021
885
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz'да чиққан мақоладан сўнг таъмири чала қолдирилган мактабда иш бошланди  

Фото: Навоий ХТБ ахборот хизмати

Kun.uz 15 август куни фойдаланишга топширилиши керак бўлган Хатирчи туманидаги 45-умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари қурилиш фирмаси томонидан якунига етказилмай, чала ҳолда ташлаб қўйилгани ҳақида мақола эълон қилганди. Навоий халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, мактабдаги ҳолат назоратга олинган ва қурилиш ишлари жадаллик билан бошланган.

Фото: Навоий ХТБ ахборот хизмати

“Мазкур ҳолат Навоий вилоятидаги тегишли масъул ташкилотлар назоратига олиниб, айни пайтда мактабнинг иситиш тизими табиий газ тармоғига уланмоқда. Ишлар жадаллик билан олиб бориляпти. Ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади”, — дейилади ХТБ муносабатида.

Мавзуга оид