Хатирчида пойга ўйнаб, 9 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди
Иккита ҳайдовчи BYD машиналарида бир-бирини қувиб ўтиш мақсадида аҳоли яшаш пунктида катта тезликда ҳаракатланган ҳамда пиёдалар йўлагидан ўтаётган қизни уриб ва босиб ўтиб кетган. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Фото: Видеодан кадр
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 9 ёшли қизни босиб ўтиб кетган ҳайдовчиларга суд ҳукми ўқилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, 1976 йилда туғилган Насимжон Амиров ҳамда 1976 йилда туғилган Фахриддин Аманбаев ўзларининг бошқарувларидаги BYD машиналарини Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р48 автомобил йўлининг 126-127-километри оралиғида бир-бирини қувиб ўтиш мақсадида катта тезликда бошқарган. Оқибатда пиёдалар йўлагидан ўтаётган вояга етмаган Ш.Ш.ни Насимжон Амиров машинаси билан уриб, унинг ортидан келган Фахриддин Аманбаев эса йиқилган қизалоқни босиб ўтиб кетган.
Судда ҳар икки ҳайдовчи айбига иқрорлик билдирган ҳамда машинани катта тезликда бошқариб, бир-бирини қувиб ўтишга ҳаракат қилганини тан олишган.
Суд Фахриддин Аманбаев ва Насимжон Амировни Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топган. Уларнинг ҳар бирига 2 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мазкур ЙТҲ жорий йил 1 июл куни содир бўлганди. Оқибатда машина тагида қолган вояга етмаган Ш.Ш. воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчилар машинани аҳоли яшаш ҳудудида катта тезликда бошқарган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Кейинчалик ҳайдовчилардан бири 1 йилда 12 марта радарга тушгани, ЙТҲ содир бўлган пиёдалар ўтиш жойига эса 2024 йил 1-чорак якунига қадар ўрнатилиши керак бўлган тугмали светофор маблағ ажратилмагани сабабли ўрнатилмай қолгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25
-
18 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:18
-
Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат икки соатдан ортиқ давом этди
Жаҳон | 22:06
-
Хитой урушдан кейин Украинани тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:02
Мавзуга оид

09:59 / 17.03.2025
Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

22:49 / 16.03.2025
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди

17:51 / 15.03.2025
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда

11:11 / 15.03.2025