Ўзбекистон | 10:17 / 03.08.2021
22126
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик касалланиш ҳолатлари 1400дан ортиқ, 10 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 899 кишида коронавирус аниқлангани, 516 киши пневмонияга чалингани, жами 10 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 2 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131978 (+899) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 94 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 97 нафари Жиззах вилоятида,
  • 26 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 17 нафари Навоий вилоятида,
  • 32 нафари Наманган вилоятида,
  • 93 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 86 нафари Фарғона вилоятида,
  • 45 нафари Хоразм вилоятида,
  • 99 нафари Тошкент вилоятида,
  • 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар,
  • Бухоро вилоятида 37 нафар,
  • Жиззах вилоятида 132 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Наманган вилоятида 21 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 80 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 31 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 100 нафар,
  • Фарғона вилоятида 93 нафар,
  • Хоразм вилоятида 60 нафар,
  • Тошкент вилоятида 78 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 125572 (+844) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Коронавирусга чалинган беморларнинг яна 7 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра касалликдан вафот этганлар сони 893тага етди.

Шунингдек, 2 август куни 516 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 11883тага етди. Сўнгги бир кунда уларнинг 324 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4577 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид