Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда вазир ўринбосари ва бир неча мансабдор коррупцияда гумонланиб қўлга олинди
Мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг билдиришича, улар ноқонуний равишда қорамол экспортини йўлга қўйишган.
Фото: Sputnik / Рамиль Ситдиков
Қирғизистон сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари, ветеринария хизмати бошлиғи ва вазирликнинг иккита бўлими бошлиқлари коррупцион схема ташкил этишда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар қилди.
Июлда қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатда гўшт нархини барқарор сақлаб туриш учун қорамол экспортига квота жорий этганди. Хабарда айтилишича, вазир ўринбосари С. Н., ветеринария хизмати раҳбари У. К. ва вазирликнинг икки бўлими бошлиқлари чорвачилик билан шуғулланмайдиган аффилланган шахсларга квоталарни ноқонуний беришни йўлга қўйишган.
"Воситачилар ноқонуний олинган квоталарни фермер ва қорамол экспорти билан шуғулланувчиларга сотиш билан шуғулланиб келишган", — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, шу йўл билан Ўзбекистонга Жалолобод вилояти орқали 40 минг бошдан ортиқ қорамол ноқонуний тарзда экспорт қилинган.
Мазкур ҳаракатларни содир этишда гумонланганларнинг барчаси ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
17:11 / 27.12.2025
“Тизимимиз анча эскириб қолди” — Президент коррупцияга қарши янги тизим ҳақида эълон қилди
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
14:53 / 22.12.2025