Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Қирғизистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши ҳолати бўйича маълумот берди.
“22 август куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон фуқароси, 1973 йилда туғилган Бобомурод Қодирович Абдуллаев экстрадиция қилинди ва унинг адвокати иштирокида ҳамда қонунда кўзда тутилган барча процессуал ҳуқуқлар таъминланган ҳолда тегишли тергов ҳаракатлари амалга оширилди.
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилгани инобатга олиниб, Абдуллаевдан эҳтиёт чораси сифатида муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат олинди”, дейилади ДХХ расмий баёнотида.
ДХХ матбуот хизмати тақдим этган видеолавҳада Бобомурод Абдуллаевнинг президент Шавкат Мирзиёевга мурожаати акс этган.
Абдуллаев мурожаатида Бишкекдан Тошкентга олиб келиниши жараёнида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари унга инсоний муносабатда бўлишганини таъкидлайди.
Унинг сўзларига кўра, Абдуллаевнинг онаси Ўзбекистон президентига мурожаат қилган.
“Онам сизга тақдиримдан хавотир олиб мурожаат қилган экан. Шу онаизорнинг мурожаатини ерда қолдирмай кўриб чиқибсиз. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин, каттадан-катта раҳмат, ҳурматли Шавкат Миромонович”, дейди Бобомурод Абдуллаев.
Абдуллаев Ўзбекистон президентининг инсонпарварлик йўналишида олиб бораётган сиёсати албатта ўз мевасини беришига ишонч билдирган ҳамда онасининг ва ўзининг мурожаатини инобатга олгани учун миннатдорлик билдирган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
Жамият | 10:28
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
Мавзуга оид

15:14 / 25.10.2020
«Бу сиёсий пора эмас» – Бобомурод Абдуллаев ўзига уй берилишида ҳеч қандай шарт қўйилмаганини айтди

18:27 / 23.10.2020
Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилди

10:55 / 22.08.2020
Қирғизистон Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

07:58 / 14.08.2020