Қирғизистон Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Қирғизистон махсус хизматлари Бишкекда қўлга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга топширишди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот-хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон манфаатларига қарши оғир жиноятларни қилишда айбланаётган ва қидирувда бўлган шахсни қўлга олиш ва топшириш ҳақидаги ваколатли идора сўровига кўра, фуқаро Бобомурод Абдуллаев аниқланди ва қўлга олинди», дея расмий маълумотни келтиради «Интерфакс» агентлиги.
Бишкек шаҳрининг Первомайский райони судининг 10 августдаги қарорига кўра, Абдуллаевга нисбатан МХДҚ тергов изоляторида 30 кун давомида ҳибсда сақлаш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланган эди.
«Хорижий давлат фуқароларини жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида топшириш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарорга асосан, топшириш қоидаларини тартибга солувчи Қирғизистон қонунчилиги ва давлатлараро келишув меъёрларига амал қилинган ҳолда, 22 август куни фуқаро Абдуллаев Ўзбекистонга берилди», дейилади МХДҚ хабарида.
2018 йил май ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Абдуллаевни Ўзбекистоннинг конституциявий тизимига тажовуз қилганликда айбдор деб топиб, 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилган ва у суд залидан озод этилган эди. Жараённинг яна 3 иштирокчиси эса оқланганди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Канадада Ердаги энг қадимий тошлар топилди
Фан-техника | 09:41
-
Конгресс аъзоси Рашида Тлаиб Ғазога ёрдам фонди молиялаштирилишини танқид қилди
Жаҳон | 09:21
-
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01
-
Германия Исроил билан бирга «кибергумбаз» яратиш режасини эълон қилди
Жаҳон | 09:00
Мавзуга оид

14:45 / 27.06.2025
Ғазнани ўмардингми, 10 баробар қилиб қайтарасан – Садир Жапаров

14:20 / 26.06.2025
Қирғизистонда қирғиз тилининг мавқейи оширилмоқда

11:14 / 21.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

18:40 / 18.06.2025