Бош прокуратура Бобомурод Абдуллаевнинг Қирғизистонда ҳибсга олингани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон Бош прокуратураси Қирғизистон ҳудудида журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 1993 йил 22 январдаги «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.
«Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда», - дейилади маҳкама изоҳида.
Бобомурод Абдуллаев 9 август куни Бишкекдаги қаҳвахоналарнинг бирида Қирғизистон МХҚ ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.
10 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Абдуллаевни 8 сентябрга қадар ҳибсда сақлаш бўйича қарор олган эди.
Ўз навбатида, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблюм ҳам вазият юзасидан ўз фикрини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг май ойи бошида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Бобомурод Абдуллаев юқорида кўрсатилган модда бўйича айбдор деб топилди ва иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда уч йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

22:17 / 03.06.2025
Қирғизистон собиқ президенти сиртдан 11,5 йилга ҳукм қилинди

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025