Ўзбекистон | 09:54 / 23.10.2023
20169
2 дақиқада ўқилади

Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Қизилтепа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Улуғбек Файзиев вилоят ҳокимининг қарори билан лавозимидан озод этилди. Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов эса олдинроқ президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишдан олинганди.

Навоий вилоятининг Хатирчи ва Қизилтепа туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Нормат Турсуновнинг тегишли қарорлари қабул қилинган.

Вилоят ҳокимининг қарори билан Хатирчи тумани ҳокими лавозимига Умиджон Адизов тайинланган. У бугунги кунга қадар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Умиджон Адизов

Хатирчи туманига 2021 йил мартидан буён ҳоким бўлган Сайфиддин Низомов 2023 йил 11 июл куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишдан олинганди.

Шунингдек, Нормат Турсуновнинг қарори билан Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига Бекзод Бобомуродов тайинланган. У 2020 йил октябридан буён Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бекзод Бобомуродов

Қизилтепа туманига 2022 йил июл ойидан буён тадбиркор ва сенатор Улуғбек Файзиев ҳоким бўлиб келаётганди. Навоий вилояти ҳокимининг қарори билан у 23 октябрдан лавозимдан озод этилган.

Улуғбек Файзиев бизнесмен ҳоким сифатида кўп бора ОАВ эътиборига тушган. У ҳокимлик даврида қатор МЧЖлар раҳбарлигини сақлаб қолганди

Мавзуга оид