Ўзбекистон | 13:10 / 06.08.2018
15698
1 дақиқада ўқилади

ОТМ талабаларига академик таътил қандай ҳолатларда берилади? 

Фото: fondkarimov.uz

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Низомга мувофиқ академик таътил қуйидаги ҳолларда берилади:

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун.

Талабаларга ўқиш давомида икки марта, тиббиёт таълим муассасалари талабаларига уч мартагача академик таътил берилиши мумкин.

Биринчи курс талабаларига академик таътил, истисно тариқасида, фақат уларнинг касаллиги туфайли берилиши мумкин.

Академик таътил олиш учун талаба таълим муассасаси ректори номига ариза билан мурожаат қилади. Мурожаат бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилиши лозим.

Мавзуга оид