Ўзбекистон | 16:57 / 14.09.2021
5728
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Ўзбекистонга снайпер ва автомат қуроллар ўқларини олиб кирмоқчи бўлган хориж фуқароси ушланди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга снайпер милтиғи ва «Калашников» қуролларининг ўқларини олиб кирмоқчи бўлган хориж фуқароси ушланган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига қарашли Сариосиё туманида жойлашган «Сариосиё» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси М.А.нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Қайд этилишича, назорат давомида сканер тасвирлари қўл сумкаси ичида шубҳали жисм борлигини кўрсатган. Шундан сўнг сумка божхона кўригидан ўтказилганда унинг ичида контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона СВД снайпер милтиғининг ва 3 дона «Калашников» қуроллари туркумига кирувчи АКС, АК-47, АКМ русумли автоматларнинг жанговар патронлари борлиги аниқланган.

Мавзуга оид