Фарғонада 11 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдирилгани юзасидан уч ўсмирга ҳукм ўқилди
Суд ҳукмига кўра, икки ўсмирга 13 ва 14 йилга озодликдан маҳрум қилиш, учинчисига эса 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
2024 йил 15 январ куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида 11 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдириб кетилишига доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти суди хабар берди.
Маълум қилинишича, суд ҳукми билан вояга етмаган судланувчи М.С.га Жиноят кодекси 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг «в, з, о» бандлари, 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш), 119-моддасининг 4-қисми билан (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ушбу кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Вояга етмаган судланувчи Д.А.га Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «в, з, о» бандлари, 118-моддасининг 4-қисми ва 119-моддасининг 4-қисми билан ушбу кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.
Шунингдек, вояга етмаган судланувчи Б.Х.га Жиноят кодекси 241-моддасининг 2-қисми билан (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) кодекснинг 62, 84−1-моддалари тартибида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Ҳукмдан норози тарафлар тегишли муддатда Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ҳуқуқи тушунтирилган. Жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўрилгани боис иш тафсилоти ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 20 июл куни Фарғона шаҳри Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилганди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш) ва 119 (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кейинчалик Фарғона шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси қизнинг уйига келиб, онаси уни чақираётганини айтган ва уйдан олиб чиқиб кетгани ойдинлашганди.
2023 йил 28 июл куни Фарғонада ички ишлар тизими бўйича видеоселектор ўтказган президент ушбу воқеани ҳам тилга олиб, бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганини таъкидлаб ўтганди.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024