Ўзбекистон | 08:33 / 18.05.2020
71015
4 дақиқада ўқилади

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автомобилларни расмийлаштирувдан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилади

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Фото: ТАСС

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” расмийлаштирилади, бундан таъмирлаш, шу жумладан қайта тиклаш ва таркибий қисмларини алмаштириш мақсадларида олиб кириладиган автотранспорт воситалари мустасно.

Таъмирлаш, шу жумладан қайта тиклаш ва таркибий қисмларини алмаштириш мақсадларида олиб кириладиган автотранспорт воситаларига кириш божхона постида юкни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади. Ушбу автотранспорт воситалари ТИФ божхона пости томонидан “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштирилади ва автотранспорт воситаси ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмайди ҳамда электрон маълумотлар юборилмайди.

“Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” “Авто” ЯААТ дастури орқали кириш божхона пости ходими томонидан давлат, рус ва инглиз тилларидан бирида чоп этилади ҳамда хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади.

Чет эл фуқаролари томонидан “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома” асосида олиб кирилган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар республика ҳудудида бошқариши ва (ёки) тасарруф этиши тақиқланади.

Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган ҳайдовчи божхона органига автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш учун ёзма мурожаат қилган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси божхона органи томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ харажатлар мустасно ҳисобланади.

Белгиланган қайтариб олиб чиқиш муддатидан 5 кундан ортиқ вақт ўтган ва республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисида “Авто” ЯААТда электрон маълумотлар шаклланади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади.

ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун уч иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларини хабардор қиладилар.”.

Кўриб чиқиш якуни бўйича бир иш куни мобайнида божхона постлари томонидан “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” дубликати берилади. “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома”нинг юқори ўнг бурчагига “Дубликат” деб ёзилади ва божхона пости бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ва пост муҳри билан тасдиқланади.

Божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда “Эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситасини 3 йил давомида қайта жиҳозлаш божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилган ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгаришига олиб келса, божхона расмийлаштируви вақтида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар тўланган тақдирда ушбу автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсат берилади.

Мавзуга оид