Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
Ижтимоий тармоқларда айрим чегара божхона постлари гўёки тугатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо гап постларни ёпиш эмас, автотранспорт воситаларини кўздан кечириш жараёнини синов тартибида бошқа тузилма томонидан амалга ошириш ҳақида кетмоқда.
Ижтимоий тармоқларда бир қатор чегара божхона постларининг тугатилаётганига доир нотўғри хабарлар тарқалди.
Аслида, президентнинг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250 сон фармони билан 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Бу ушбу божхона постлари тугатилишини англатмайди. Аксинча, бир бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомиллари чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.
Ушбу чегара божхона постлари ўз фаолиятини давом эттиради.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026