Жамият | 16:18 / 26.03.2026
8694
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳайдовчи машинасини пиёдалар устига ҳайдади

У бу ишни қасддан амалга оширган – жабрланувчилар унинг собиқ рафиқаси ва ҳамроҳлари бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида ҳайдовчи Tracker русумли автомобилини пиёдалар устига қасддан ҳайдаб борди. Тошкент шаҳри ИИББ хабарига кўра, ҳодиса 26 март куни Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида содир бўлган. 

Қайд этилишича, 27 ёшли эркак ўзининг собиқ рафиқаси ва унинг ёнида бўлган шахслар билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг ўз бошқарувидаги машинани уларнинг устига ҳайдаган ва уларни қасддан уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида 25 ёшли аёл ва унинг танишларидан бири енгил турдаги турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Идора хабарида воқеанинг барча иштирокчилари шахси аниқлангани, туман ички ишлар бўлимига олиб келингани, шунингдек, терговга қадар текширув ўтказилаётгани маълум қилинган. 

Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид