Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Бунгача вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Баҳром Назаров ўз аризасига кўра лавозимини тарк этган.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ҳамид Ҳасанов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳамид Алишер ўғли Ҳасанов 2017 йилда Жиззах политехника институтини бино ва иншоотлар қурилиши, саноат ва фуқаро бинолари қурилиши бўйича мутахассислигини тамомлаган.
У ҳозиргача Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК директори лавозимида ишлаётганди.
2021 йил 19 январидан буён Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳром Назаров (у икки йил муқаддам вилоятдаги қурилиш соҳасидаги можаролар ортидан ишдан олинган ва кейинроқ қамалган Акром Раҳмонқулов ўрнида иш бошлаганди) бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан вазифасидан озод этилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
-
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
Спорт | 09:25
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
Мавзуга оид

16:18 / 01.05.2025
Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025