15:50 / 23.07.2019
13363

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолди

Жорий йилнинг олти ойи якунлари бўйича Хитой Россияни четга суриб, Ўзбекистоннинг етакчи савдо шерикларидан бирига айланди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 3,895 миллиард долларни ташкил қилди. Тахминан 1,6 миллиард доллар - экспорт улуши, 2 миллиард доллар - импорт.

Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида Россия иккинчи ўринда (2 миллиард 984 миллион доллар). Кейинги поғоналардан Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон жой олди.

2019 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон 166 мамлакат билан савдо алоқаларида бўлган. Мамлакат умумий ташқи савдо айланмаси 20 миллиард долларни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 4 миллиардга кўп.

Top