Жамият | 16:03
958
2 дақиқада ўқилади

Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда аёллар сони 18 млн 979 минг нафарни ташкил этган. Бу эса мамлакат доимий аҳолисининг 49,6 фоизига тенг.

Статистикага кўра, аёллар сони бўйича ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда. Мазкур ҳудудда 2 млн 172,4 минг нафар аёл истиқомат қилади.

Иккинчи ўринни Фарғона вилояти эгаллаган бўлиб, бу ерда 2 млн 91,2 минг нафар аёл яшайди. Учинчи ўринда эса 1 млн 831,6 минг нафар кўрсаткич билан Қашқадарё вилояти қайд этилган.

Шунингдек, Андижон вилоятида 1 млн 737,4 минг нафар, Тошкент шаҳрида 1 млн 616,9 минг нафар, Тошкент вилоятида 1 млн 574,3 минг нафар ва Наманган вилоятида 1 млн 568,5 минг нафар аёл истиқомат қилади.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида 1 млн 486,6 минг нафар, Бухоро вилоятида 1 млн 50,4 минг нафар, Хоразм вилоятида 1 млн 32,3 минг нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 млн 21,7 минг нафар аёл рўйхатга олинган.

Қолган ҳудудларда аёллар сони қуйидагича: Жиззах вилоятида 776,0 минг нафар, Навоий вилоятида 548,7 минг нафар ва Сирдарё вилоятида 471,0 минг нафар.

Мутахассислар қайд этишича, аёллар сонининг ҳудудлар кесимида турлича бўлиши аҳоли сони, демографик ҳолат ва урбанизация даражаси билан боғлиқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид