Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш соҳасида ёлланма ишчилар норасмий фаолиятини легаллаштиришга қаратилган президент қарори қабул қилинади
Ўзбекистонда қурилиш соҳаси бўйича президент қарори қабул қилинади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Қарор лойиҳаси қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш, қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ёлланма ишчиларнинг норасмий фаолиятини легаллаштиришга қаратилиши айтилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар сув тежовчи технологияларни жорий этишга давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг ҳосилдорлик ошишига, сув ва моддий (электроэнергия, минерал ўғитлар ва бошқалар) ресурслар иқтисод қилинишига таъсирини мустақил консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда ўргансин ва 2020 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига сув тежовчи технологияларни жорий этишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.
Мустақил консалтинг компанияларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан қопланади.
Мавзуга оид
10:23 / 10.01.2026
Бўстонлиқда қурилиш чуқурлигига тушиб кетган фуқаро қутқарилди
15:44 / 08.01.2026
Қурилиш статистикаси: 27,7 трлн сўмлик ишлар бажарилди
23:02 / 05.01.2026
2026 йилда дунё қиёфасини белгилайдиган 11 та меъморий лойиҳа
14:39 / 05.01.2026