Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда қурилиш чуқурлигига тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қурилиш ишлари учун қазилган чуқурликка эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан соғ-саломат чиқариб олинди. Унга воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилди.
Фото: Видеодан кадр
Кеча, 9 январ куни соат 15:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Марказий» МФЙ ҳудудидаги қурилиш майдонида фуқаро қазилган чуқурликка тушиб кетгани ҳақида ФВББга хабар келиб тушди.
Маълум қилинишича, мазкур чуқурлик қурилиш ишлари учун олдиндан қазилган бўлиб, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида унга тушиб кетган. Хабар тушган заҳоти қутқарув гуруҳи белгиланган манзилга етиб борган ва қутқарув анжомлари ҳамда махсус воситалардан фойдаланган ҳолда фуқарони хавфсиз тарзда чуқурликдан чиқариб олган.
Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, аҳволи назоратга олинган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши экани билдирилмоқда.
ФВВ аҳолини қурилиш майдонлари ҳамда хавфли ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, қазилган чуқурликлар атрофида эса эҳтиёткорликни оширишга чақирди.
Мавзуга оид
15:44 / 08.01.2026
Қурилиш статистикаси: 27,7 трлн сўмлик ишлар бажарилди
23:02 / 05.01.2026
2026 йилда дунё қиёфасини белгилайдиган 11 та меъморий лойиҳа
09:48 / 05.01.2026
Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 14,6 фоизга ошди
21:46 / 31.12.2025