Жаҳон | 17:02 / 17.06.2017
105975
1 дақиқада ўқилади

Россияда марказий осиёлик ишчилар ўртасида оммавий муштлашув рўй берди (видео)

15 июнь куни Россиянинг Ёқутистон Республикаси пойтахти Якутск шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қурилаётган турар жой бинолардан бирида рўй берган оммавий муштлашув иштирокчиларини қўлга олди. Бу ҳақда Yakutia.info хабар берган. Маълумотларга кўра, муштлашувда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари қатнашган.

“Полициячилар автобусга жуда кўплаб кишиларни жойлаштирди, улардан бири эса қочиб кетишга муваффақ бўлди”, - дея хабар қилган гувоҳлардан бири. Тожик ҳамжамияти маълумотларига кўра, оммавий муштлашув қум учун кичик пақир сабаб рўй берган.

“Икки ёш йигит қум солиш учун мўлжалланган пақирни бўлиша олмади. Улар муштлашувни бошлашди, кейин бу жараёнга томонларнинг дўстлари қўшилди. Полициячилар уларни ушлашди, суҳбат ўтказишди ва қўйиб юборишди”, - дея News.Ykt.ru’га изоҳ берган Ёқутистоннинг “Сомониён” ҳамжамияти раиси Музафар Сангалиев. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид